Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пекинда Осиё инфратузилма инвестиция банки иш бошлади
Осиё инфратузилма инвестиция банки (AIIB) ўз ишини бошлади, дея хабар бермоқда РИА “Новости”.Тантанали очилиш маросими Хитой пойтахти Пекин шаҳрида бўлиб ўтди.
Тадбирда банкнинг 57 иштирокчи давлати делегатлари тугмани босиб, уни ишга туширди.ХХР раиси Си Цзиньпин Хитой ҳукумати ривожланиши сустроқ иштирокчи давлатларга инфратузилма лойиҳаларини яратиши учун 50 миллион доллар ажратишини эълон қилди.
“Биз яқин вақтларда AIIB`нинг камроқ ривожланган иштирокчи давлатларига инфратузилмавий лойиҳаларни ишлаб чиқишларига ёрдамлашиш мақсадида лойиҳаларни тайёрлаш бўйича махсус фондни тузишлари учун 50 миллион доллар ажратамиз”, - деди Си Цзиньпин.
Хитой Молия вазири Лоу Цзивэй мазкур банкнинг раиси этиб тайинланди, дея хабар қилди “Синьхуа”.Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 29 июнь куни Хитой пойтахтида 57 та мамлакат вакиллари иштирокида Осиё инфратузилма инвестиция банкини ташкил этиш тўғрисидаги битим имзоланган эди.
Банкнинг низом капитали 100 миллиард АҚШ долларини ташкил этиб, Хитой, Ҳиндистон ва Россия ушбу молиявий муассасанинг асосий муассислари ҳисобланади.
Банкка аъзо бўлганлар орасида Буюк Британия, Индонезия, Исроил, Саудия Арабистони, Туркия, Вьетнам каби мамлакатлар қаторида Ўзбекистон ҳам бор.