Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Май ойида қозоғистонликлар умумий ҳисобда 12 кун дам оладилар
Май ойида қозоғистонликлар умумий ҳисобда 12 кун дам оладилар. 9 та одатий дам олиш кунларидан ташқари (шанба ва якшанба), Қозоғистон фуқаролари 3 та байрам кунида дам олишади.
Байрам кунлари Қозоғистон бирдамлиги куни, Ватан ҳимоячилари куни ва Ғалаба кунини ўз ичига олади.
1 май Қозоғистон халқи бирдамлиги куни сифатида нишонланади, ушбу байрам жорий йилда якшанбага тўғри келади, шунинг учун байрам куни муносабати билан дам олиш куни 2 май, душанбага кўчирилади.
7 май Қозоғистонда Ватан ҳимоячилари куни сифатида нишонланади, бу кун шанбага тўғри келади, шунинг учун кейинги иш куни (10 май, сешанба) дам олиш куни бўлади.
9 май эса Ғалаба куни бўлиб, у душанбага тўғри келади, бунинг эвазига қозоғистонликлар кетма-кет 4 кун – 7 майдан 10 майгача (у ҳам киради) дам олишади.