Жамият | 13:43 / 20.04.2016
1315
1 дақиқада ўқилади

Мьянмада кема ҳалокати туфайли камида 8 киши ҳалок бўлган

Мьянма ғарбий қирғоғидаги Ракхайн штатида қочқинларни олиб кетаётган паром ҳалокатга учраши оқибатида камида саккиз киши нобуд бўлган, 60 киши бедарак йўқолган. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият вакиллари хабар берди.

Қочқинларнинг шу ҳудуддаги лагеридан Ситуэ провинцияси маъмурий марказидаги маҳсулотлар бозорига олиб кетаётган кемада меъёридан ортиқ – тахминан 100 киши бўлган. Воқеа содир бўлган жойда қутқарув хизмати ташкил этилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш