Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европада Зика безгагидан илк микроцефалия ҳолати қайд этилди
Испанияда Европада биринчи марта микроцефалия билан туғилган бола қайд қилинди. Боланинг онаси ҳомиладорлик пайтида Зика безгагига чалинган бўлган. Бу ҳақида ВВС хабар берди.
Микроцефалия ташхиси болага ҳомиладорликнинг эрта босқичида қўйилган, бироқ унинг ота-онаси болани сақлаб қолишга қарор қилишган.
Қатор мамлакатлар, жумладан, АҚШ ва Бразилия олимлари Зика вирусининг ҳомила ривожланишида турли тўсиқлар пайдо қилишини тахмин қилишган эди. Бу эса ўз ўрнида микроцефалия - бош суяги ҳажмининг сезиларли даражада кичрайиши натижасидаги эси пастлик, кўриш ва эшитиш билан боғлиқ муаммоларнинг юзага келишига олиб келиши мумкинлиги маълум қилинган.
Зика безгаги эпидемияси рўй берган Бразилияда ҳомиладорлик даврида у билан касалланиш натижасида юзлаб микроцефалия ҳолатлари қайд қилинган.
Мавзуга оид
09:01 / 25.05.2026
Испанияда уй-жой инқирози: ижарачилар кўчаларга чиқди
00:04 / 20.05.2026
Испанияда Mango дўконлари асосчисининг ўғли отасини ўлдиришда гумон қилиниб ушланди
08:04 / 13.05.2026
Инқироздан дунё брендига: Бильбао шаҳрининг қайта туғилиши
21:51 / 11.05.2026