Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дубай ва Фужайра ораси 10 дақиқа: Hyperloop икки амирликни бирлаштиради
Dubai Future Foundation фонди Келажак Ҳамкорлик Дастури доирасида халқаро танлов эълон қилди. Унда 100 нафар олим, муҳандис ва техник ходимлар Hyperloop станциясини барпо этиш учун 48 соат ҳамкорлик қилишади. 6 жамоа ҳакамлар ҳайъатига ўз лойиҳасини баҳолаш учун тақдим қилади. Hyperloop орқали Дубайдан Фужайрага 10 дақиқада етиб олиш мумкин бўлади (бугунги кунда бу йўналишни машинада босиб ўтиш учун 90 дақиқа кетади).

Hyperloop технологияси Нью-Йорк ва Пекин орасидаги масофани атиги 2 соатда босиб ўтишга қодир. Илон Маск бундай ғояни 2013 йилда таклиф қилган ва бошқалар бу ишни давом эттира олишлари учун илмий жамиятини тузган.
Васийлик кенгаши раиси ўринбосари ва Dubai Future Foundation бошқарувчи директори Муҳаммад Ал-Жаржовий бу борада шундай дейди: "Аъло ҳазратлари Шайх Муҳаммад бин Рашид Ал-Мактум Дубайни инсониятга боғлиқ келажак режалари биргаликда амалга ошириладиган глобал платформага айлантириш ниятидалар. Ушбу кўрик-танлов транспорт секторида инновацион ғояларни ўрганиш учун ажойиб имкониятдир".

Жаржовийнинг сўзларига кўра, бу охир-оқибат глобал иқтисодий ўсишга олиб келади.
Мавзуга оид
08:17 / 03.06.2026
Дунёнинг энг гавжум темирйўл вокзаллари рейтинги эълон қилинди
20:22 / 26.05.2026
«Тошкент – Самарқанд» тезюрар автомагистралида интеллектуал транспорт тизими жорий этилади
17:24 / 21.05.2026
Дубайга олиб кетилаётган қарийб 2 кг олтин тўхтатиб қолинди
14:13 / 04.05.2026