Жаҳон | 17:11 / 25.08.2016
4517
1 дақиқада ўқилади

АҚШда торнадо: Индиана штатида 32 минг киши электр қувватисиз қолди

АҚШнинг Индиана штати шимоли-шарқий қисмида торнадо юз берди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар бермоқда.

Табиий офат натижасида 32 минг киши электр энергиясиз қолди. Торнадо 15 бино ва 30 автомобилни зарарлади.

Дастлабки маълумотларга кўра, табиий офат натижасида 20 киши турли даражада тан жароҳати олган.

АҚШ Метеорология хизматининг маълум қилишича, ҳудудда сув тошқини хавфининг юқори даражаси сақланиб турибди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид