Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда қумдан 14,5 метрлик қаср қурилди
Германиянинг Дуйсбург шаҳрида Гиннесс рекордлар китобига кириш мақсадида 14,5 метрлик қум қасри қурилди.
Қасрни қуришда 10 та давлатдан 18 киши иштирок этди. 14,5 метрлик скульптурани қуриш учун 3 ҳафта вақт ва 2 тоннадан кўпроқ қум талаб этилди.
Лойиҳа иштирокчилари 2015 йилда Майамида ўрнатилган жаҳон рекордини янгилашмоқчи бўлишди. Майамида 14 метрлик қасрни қуриш учун 1,8 тонна қум кетганди.
Бироқ иншоот яхшилаб кузатиб чиқилгандан кейин Гиннесс рекордлар китоби комиссияси қумда қурилиш ҳавозалари қолдиқлари борлигини аниқлади, бу эса қоидаларга зид келади.
Мавзуга оид
10:40
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
11:20 / 08.06.2026
Ўзбекистон фуқароларини Германия меҳнат бозорига жалб этиш кенгайтирилади
08:40 / 06.06.2026
Кремлда Путин ва Шрёдер ўртасида учрашув бўлиб ўтди
08:51 / 04.06.2026