Ўзбекистон | 12:01 / 06.09.2016
47363
1 дақиқада ўқилади

Владимир Путин Самарқандга келди

© REUTERS

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин, Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтириш учун Самарқандга келди, дея хабар қилмоқда РИА Новости агентлиги. 

Россия етакчиси ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг баёнот беришича, Путиннинг Самарқандга сафари хусусий сафар ҳисобланади. 

"Президент шахсан ҳамдардлик ва таъзиясини билдиришни хоҳлади", - деган Ушаков. 

Путиннинг ўзи, Катта йигирматалик саммити сўнггида уюштирилган матбуот анжуманида "Каримовнинг хотирасига таъзим бажо келтириш учун албатта Самарқандга кириб ўтиш"ини таъкидлаганди.
 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид