Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung халқаро аэропортларда Galaxy Note 7 алмаштириш пунктларини очади
Жанубий Кореянинг Samsung компанияси аэропортларда Galaxy Note 7 смартфонларини алмаштириш пунктларини ташкил этмоқда, деб хабар қилган The Verge. Шу йўл билан ишлаб чиқарувчи йўловчиларни сўнгги паллада хавфли телефонларидан халос қилмоқчи.
Биринчи шундай хизмат кўрсатиш Корея республикаси аэропортларида йўлга қўйилган, деб ёзади нашр.
Samsung шунингдек, шу каби алмаштириш нуқталари Австралияда ҳам очилишини расман тасдиқлади. АҚШда ҳам шу каби хизмат таклиф этилиши ҳақида хабарлар бор.
Бу пунктлар назорат ҳудудлари олдида жойлаштирилади. Фойдаланувчиларга смартфонни айнан қандай моделга алмаштириш таклиф этилаётганига ойдинлик киритилмаган.
Таҳлилчиларнинг фикрича, Galaxy Note 7 смартфони қайтариб олингани ва ишлаб чиқаришдан тўхтатилганига қарамай, яна 1 млндан ортиқ шу моделдаги смартфон фойдаланишда.
Аввалроқ, АҚШ ва Японияда Samsung Galaxy Note 7 телефонларини самолётларга олиб чиқиш тақиқлангани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
17:37 / 09.06.2026
Афғонистонда давлат хизматчиларига смартфондан фойдаланиш тақиқланди
20:18 / 06.06.2026
Янги Samsung Galaxy S27 Pro смартфони ҳақида маълумот берилди
12:01 / 21.05.2026
Samsung иш ташлаш бошланишига 1,5 соат қолганда касаба уюшмаси билан келишувга эришди
13:32 / 14.05.2026