Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Федерал хавфсизлик хизмати: Москвада ИШИД бир неча терактларни амалга оширмоқчи бўлди
Россия Федерал хавфсизлик хизмати Москвада ИШИД томонидан амалга оширилмоқчи бўлган терактлар олдини олди, деб хабар беради РИА «Новости».
«Тожикистон ва Молдова фуқароларидан ташкил топган террорчилик гуруҳи фаолиятига чек қўйилди. Улар Москва шаҳрида қўлбола портловчи қурилмалар ёрдамида бир неча террорчилик хуружларини амалга оширмоқчи бўлишган», - деб хабар қилишди маҳкамада.
ФХХ маълумотларига кўра, жангарилар Туркиядаги ИШИД вакилидан террорчилик ҳужумларини ташкиллаштириш ҳақида кўрсатма олишган.
Аниқлаштирилишича, Москвада гуруҳнинг тўрт иштирокчиси қўлга олинди. Улар уйидан тинтув жараёнида қўлбола портловчи қурилмалар, ўқотар қуроллар топилган.
Мавзуга оид
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
22:09 / 08.06.2026
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
20:34 / 08.06.2026
Хоминаий ўлдирилгач, Россияда Путинни қўриқлаш учун яратилган кузатув тизими ўчириб қўйилди
18:06 / 08.06.2026