Жаҳон | 16:26 / 18.12.2016
5798
1 дақиқада ўқилади

Эрон ядровий шартнома бўйича барча мажбуриятларни бажармоқда

Атом энергетикаси бўйича халқаро агентлик раҳбари Юкия Амано Эрон томонидан ядровий шартнома бўйича барча мажбуриятларнинг бажарилаётганини тасдиқлади. Reuters агентлиги шу ҳақида хабар берди. 

"Эрон ядровий шартнома бўйича белгиланган барча мажбуриятларни бажармоқда ва бу жуда муҳим", - деди у. 

Шунингдек у Эрон атом энергетикаси вазири Али Акбар Солиҳга келишувни амалга ошириш борасидаги ижобий тенденциялар келгусида ҳам сақланиб қолишига умид билдирди. 

 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид