Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иорданияда отишма оқибатида 5 киши ҳалок бўлди
Иорданиянинг ғарбидаги Ал-Карак шаҳрида 5 киши, жумладан бир сайёҳ номаълум қуролланган одамлар ҳужуми қурбонига айландилар, деб маълум қилди маҳаллий хавфсизлик кучларидаги манба Sputnik ахборот агентлигига.
Маълум қилинишича, ҳужумни террорчилик ячейкаси амалга оширган бўлиши мумкин.
Манбанинг айтишича, полиция бўлими ва сайёҳлар автобуси ҳужумга учраган. Отишма вақтида яна 9 киши яраланган.
Манбанинг қўшимча қилишича, воқеа ҳудудига аксилтеррорчилик кучларидан ёрдам келган. Улар босқинчилар беркиниб олган, ўрта асрларга тегишли қадимий саройни штурм қилишга тайёрланишмоқда.
Маълум қилинишича, ҳалок бўлган сайёҳ канадалик аёл бўлган.
Мавзуга оид
10:54 / 18.05.2026
Японларнинг АҚШ ҳарбий базасига ҳужуми. У қандай содир бўлганди?
12:53 / 10.03.2026
Эрон Иорданиядаги бундесвер дала лагерига яна ҳужум қилди
20:56 / 06.03.2026
Эрон АҚШ базаларидаги ҲҲМ тизимлари радарларига зарба беришга урғу қаратмоқда
12:21 / 05.03.2026