Иқтисодиёт | 11:08 / 18.12.2016
9283
2 дақиқада ўқилади

Россиянинг "Holiday" компаниялар гуруҳи Ўзбекистондан 150 тонна мева ва сабзавот импорт қилмоқчи

Россиянинг "Holiday" компаниялар гуруҳига кирувчи "Порт" импортчи-компанияси Ўзбекистоннинг "Ўзагроэкспорт" акционерлик жамияти (АЖ) билан шартнома имзолади. Бу ҳақида "Ўзагроэкспорт" АЖнинг расмий сайтида хабар берилди

Мева ва сабзавотларнинг 1 миллион долларга баҳоланувчи биринчи партияси жорий йилнинг декабрь ойи охирида етказиб берилади ва россияликларнинг янги йил дастурхонини безайди. 

"Holiday" компанияси Сибирдаги энг йирик ритейлер ҳисобланади. 

"Holiday" компаниялар гуруҳи Сибирь Федерал округининг етти минтақасида жойлашган. Бу ерларда гипермаркет, супермаркет, суперстор, уй олдидаги дўконлар, дисскаунтер каби турли форматдаги 484 дўкон хизмат кўрсатади. 

Мазкур дўконларга ҳар куни 700 мингдан ортиқ харидор ташриф буюради. Уралдаги энг йирик мева-сабзавот тарқатувчи марказ ҳам компания таркибига киради. 

2017 йилда компаниялар гуруҳи Ўзбекистондан 150 тонна мева ва сабзавот импорт қилишни режалаштирмоқда.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид