Фан-техника | 19:09 / 10.01.2017
5355
1 дақиқада ўқилади

CES-2017 кўргазмасида дунёдаги илк уч мониторли ноутбук прототипи ўғирлаб кетилди

Фото: Twitter .com @Razer

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида Razer’нинг уч мониторли ноутбуки нусхаси ўмариб кетилди. Бу ҳақда компания бош директори Мин-Лян Тан ўзининг “Фейсбук”даги саҳифасида хабар берган.

Razer раҳбарининг сўзларига кўра, Project Valerie’нинг икки нусхаси якшанба, 8 январь куни кечқурун стенддан ўғирлаб кетилган. Мин-Лян Тан компания бу оддий ўғирлик ёки саноат жосуслиги ҳаракати бўлганини ҳали билмаслигини маълум қилди.

Жиноятчиларни қидириб топишга ёрдам берувчи маълумот учун 25 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пули ваъда қилинди.

Маълумот учун, Project Valerie – учта 17 дюймли мониторга эга бўлган ўйин ноутбуки бўлиб, уларнинг ҳар бирида 4К кенглиги мавжуд. Иккита қўшимча монитор асосийсининг ёнига жойлаштирилади.

Мавзуга оид