Жамият | 09:42 / 10.02.2017
8135
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик ёш стоматологлар халқаро олимпиада ғолиби бўлишди

Россия пойтахти Москва шаҳрида стоматология бўйича халқаро олимпиада бўлиб ўтди.

Унда жаҳоннинг 5та давлатидан ташриф буюрган 46 олий таълим муассасаси вакиллари иштирок этди.

Олимпиадада Тошкент Давлат Стоматология институтининг 5-курс талабаси Нурходжаев Самандар мутлақ ғолиб, деб топилган бўлса, Маннонов Жавлон 2-ўринни эгаллади. Уларга диплом ва махсус сертификатлар топширилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид