Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тулада Ўзбекистоннинг уч нафар фуқароси ҳалок бўлди (Видео)
Россиянинг Тула вилоятидаги сабзавотлар сақлаш биноси томининг қулаб тушиши оқибатида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА Новости вилоят тезкор хизматлардаги манбага асосан хабар берди.
Аввалги хабарларда Тула вилоятининг Поповка қишлоғидаги 160 квадрат метр майдонни эгалланган ангарнинг томи қулаб тушиши оқибатида уч киши ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилинган. Россия тергов қўмитаси маълумотларига кўра, қурбонлар - 1992 йилда туғилган икки ва 1974 йилда таваллуд топган бир кишидир. Тахминларга кўра, том кўп миқдордаги қорни кўтара олмай, қулаган.

"Ҳодиса жойида вайроналарни тозалаш бўйича ишлар якунланди. У ердан Ўзбекистоннинг уч нафар фуқароси жасади чиқариб олинди", - дея айтиб ўтган агентлик суҳбатдоши.
Унинг сўзларига кўра, сабзавотлар сақлаш биноси томи конструкциянинг эскириб кетгани сабаб қулаган бўлиши мумкин.
ФВВ Тулада 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани юзасидан ахборот хабарнома чиқарди
Мавзуга оид
10:35 / 03.04.2026
Россияда жазо ўтаётган 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик қайтарилиши мумкин
19:52 / 22.03.2026
Россиянинг Тула вилоятида вақтинчалик сақлаш марказидаги бир гуруҳ юртдошлар Ўзбекистонга қайтарилади
11:38 / 31.12.2025
Полшада қийин аҳволга тушган икки фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди
15:32 / 25.12.2025