Спорт | 18:48 / 27.03.2017
3339
1 дақиқада ўқилади

FIDE президенти истеъфога чиққани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Фото: RIA

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) президенти Кирсан Илюмжинов истеъфога чиқди, деб хабар берилди ташкилот расмий сайтида.

"FIDE’нинг Афина шаҳрида 26 март куни бўлиб ўтган кенгаши йиғилиши охирида Илюмжинов ташкилот президентлиги лавозимидан истеъфога чиқиши ҳақида маълум қилди”, - дейилган сайтда.

Кейинчалик Илюмжинов ТАСС’га бу маълумот асоссиз эканини билдирди.

"Мени лавозимимдан кетказишмоқчи бўлишди, бироқ бу амалга ошмади. Мен ҳеч нимага имзо қўймадим ҳамда истеъфога кетаётганим йўқ. Ўйлашимча, бунда америкаликларнинг қўли бор", - деган Илюмжинов.

У FIDE президенти этиб 1995 йилнинг ноябрида сайланган, шундан сўнг бир бора бу лавозимга қайта сайланиб келди.

2015 йилнинг ноябрида АҚШ молия вазирлиги Илюмжиновни Сурия президенти Башар Асадни қўллаб-қувватлашда айблаб, санкциялар рўйхатига киритди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид