Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда бутунбошли қишлоқ сотиб олинди
Англиянинг Норт-Йоркшир графлигидаги Уэст Ҳэслертон қишлоғи 150 йил давомида бир оилага тегишли бўлган ҳамда 2016 йилда, унинг сўнгги эгаси ўлимидан беш йил ўтиб сотувга қўйилди. Ив Доунэй қишлоқни 1964 йилда мерос сифатида олган, бироқ 80-йиллар охирларида бошқа жойга кўчиб кетган ва бу ерга бошқа қайтиб келмаган.
Қишлоқ битта қўрғонча, 43 та уй, паб, ўрмон ва қишлоқ хўжалик экинлари майдонидан иборат. Уни Норфолкнинг Albanwise компанияси сотиб олди, келишув қиймати эса ошкор этилмаяпти.
Қишлоқда тахминан 370 киши истиқомат қилади, ҳамда кўчмас мулк савдоси бўйича агентларнинг фикрига кўра, у бир йилда 388 минг фунт маблағ келтиради.


Мавзуга оид
21:19 / 16.05.2026
Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан яна бир совринни қўлга киритди
18:00 / 19.01.2026
Тўрт фаслда ҳам сайёҳлар узилмайдиган қишлоқ: Эртошсойда бир кун
21:56 / 14.01.2026
Майкл Кэррик «Манчестер Юнайтед»ни мавсум охиригача бошқаради
11:07 / 16.12.2025