Жамият | 20:20 / 14.05.2017
7037
1 дақиқада ўқилади

Сиднейлик эркак тамаддихонага вертолётда ташриф буюрди

Фото: Twitter.com/@DailyMailAU

Австралиялик эркак тамаддихонадан ўз буюртмасини олиш учун у ерга вертолётда ташриф буюрди. У бу ҳаракати билан қонунни бузган бўлиши мумкин, деб хабар бермоқда 9NEWS телеканали.  

Телеканал маълумотларига кўра, Сиднейнинг шимолидаги туманлардан бирида яшовчи одамлар антиқа ҳолат гувоҳи бўлдилар: тамаддихона ёнида одатдагидек машиналар ўрнига вертолёт "қўним топди". Вертолёт учувчиси ундан чиқиб, тамаддихонадан буюртмасини олиб, яна учиб кетди.  

Австралия фуқаролик авиацияси Парвозлар хавфсизлиги бошқармасида таъкидланишича, техник жиҳатдан учувчи тамаддихона эгасидан рухсат бўлгандагина қонунни бузмаган ҳолда тамаддихона ҳудудига қўниши мумкин эди. 

Айни вақтда бошқарма учувчининг ҳаракатлари қонунга қанчалик тўғри келиши бўйича тергов олиб бормоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид