Жаҳон | 17:07 / 17.06.2017
5883
1 дақиқада ўқилади

Сурия бўйича музокараларнинг янги босқичи Женевада 10 июль куни бошланади

Фото: SANA

Женевада Сурия бўйича музокараларнинг еттинчи босқичи БМТ раҳбарлигида 10 июль куни бошланади. Бу ҳақда БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистура офиси матбуот хизмати хабар берди, деб ёзмоқда Reuters.

«БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили, Сурия бўйича музокараларнинг еттинчи раунди Женевада ўтишини маълум қилмоқчи. Иштирокчилар 9 июлга етиб келишлари керак, раунд 10 июль куни бошланиши лозим», - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, де Мистура август ва сентябрь ойларида музокараларнинг янги босқичларини ўтказиш ниятида.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид