Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзо Улуғбек туманида хонадон ўғриси қўлга олинди
2017 йилнинг 20 июнь куни тахминан соат 17:30 ларда вояга етмаган Абдулхаев Низомиддин Абдураззоқ ўғли ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида фуқаро Бахтиёров Умарбекка (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) тегишли хонадон эшиги қулфини калит танлаш йўли билан очган ҳолда ғайриқонуний равишда кириб, 3.460.000 сўм пулларни ўғирлаган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан, Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик, яъни уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этиши мумкин.
Мавзуга оид
08:56 / 30.03.2026
Италиядаги музейда йирик ўғирлик: уч шоҳ асар йўқолди
16:58 / 13.01.2026
“Аввалига ўлдиришади деб қўрқдим, кейин ўрганиб қолдим” – Уйчида ўғирлаб кетилиб, 4 кун ушлаб турилган йигит ҳикояси
09:37 / 08.12.2025
Нигерия: жангари гуруҳ қўлидан 100 нафар мактаб ўқувчиси қутқарилди
12:02 / 22.10.2025