Ўзбекистон | 22:07 / 30.06.2017
61406
1 дақиқада ўқилади

Янги очиладиган институтда бўлажак ҳокимлар ўқитилади

Ўзбекистон Республикаси президенти қошидаги Давлат бошқарув академияси қошида ёш раҳбар кадрлар институти очилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Камолот» ЁИҲ қурултойи вақтида маълум қилган.

Президент Давлат бошқарув академияси фаолиятини танқид қилган.

Академия қошида очиладиган институтда кундузги ва сиртқи таълим шакли бўлади. 

«Институтни битирганларни дарҳол ҳоким қиламиз», деган президент.

Шунингдек, Қўқонда Тошкент санъат институти филиали очилади.

Қурултойда бундан буён вилоят ҳокимлари ва ИИБ бошлиқларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари «Камолот» ЁИҲ ўрнида янги ташкил этилган Ёшлар иттифоқи тавсияси билан тайинланиши маълум қилинди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид