Технология | 19:34 / 10.07.2017
60837
1 дақиқада ўқилади

“Волга” 2020 йилда қандай кўринишда бўлади? (фото)

Фото: Carscoops.com

Собиқ иттифоқ давридаги машҳур «Волга» келажакда қандай кўринишда бўлиши мумкин? Дизайнер Александр Шторм бу борада ўз қарашларини билдирди. Машҳур автомобилни қайта оммалаштириш бўйича ҳаракат 2008 йилда рўй берди, ўшанда Горький автомобиль заводи Volga Siber’ни чиқарганди.

Ўрта ҳажмли седан 2012 йилга қадар сотилди, бироқ катта қизиқишга сабаб бўлмади. Эндиликда ГАЗда моделни қайта “тирилтириш” ҳақида гап кетмаяпти, бироқ дизайнер замонавий “Волга” 2020 йилда қандай кўринишга эга бўлишига оид ўз қарашлари билан бўлишди. Қуйида машҳур автомобиль тасвирланган бир неча эскизлар тақдим этилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид