Жаҳон | 08:24 / 22.07.2017
3886
1 дақиқада ўқилади

Трамп Ливан бош вазири билан учрашиб, қочқинлар муаммосини муҳокама қилади 

АҚШ президенти Дональд Трамп 25 июль куни Вашингтонда Ливан бош вазири Саад Харирий билан учрашади. Бу ҳақда Оқ уй баёнотида айтилади.

«Президент Ливан бош вазири Саад Харирийни 25 июль куни Оқ уйда қабул қилади. Етакчилар иқтисодий ҳамкорлик, терроризм билан кураш ва қочқинлар муаммосини муҳокама қилишади», - дейилади хабарда.

Оқ уйдан қўшимча қилишларича, учрашувдан кўзланган мақсад - давлатлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашдир.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид