Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда янги қурилаётган уйлардан харид қилганларга прописка берилади
Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2017 йилдаги №527-сонли қарори билан бошқа вилоятликлар, хорижликлар ва фуқаролиги йўқ шахсларга Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулк сотиш шартлари ойдинлаштирилди. Бу ҳақда Norma.uz эксперти Олег Заманов ёзади.
Энди Тошкент шаҳри ва вилоятидан ушбу ҳудудларда доимий пропискага эга бўлмаган Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек хорижликлар ҳамда фуқаролиги йўқ шахслар ҳам кўчмас мулк харид қилиши мумкин.
Бу ҳолатда харид қилинаётган кўчмас мулкнинг тури ва нархи ҳамда ҳисоб-китоб қилиш тартиби муҳим аҳамиятга эга (қуйидаги жадвалга қаранг).

Янги қурилган уйлар деганда эксплуатацияга топширишига 3 йилдан ортиқ вақт бўлмаган турар жой бинолари тушунилади. Янги қурилган уйга эгалиқ ҳуқуқи туман (шаҳар) ҳокимининг тегишли далолатномани имзолаши ҳақидаги қарори асосида юзага келади.
Юқоридаги жадвалда кўрсатилган шартлар бўйича кўчмас мулкнинг харид қилинганидан кейинги 3 йил ичида қайта расмийлаштирилишида олди-сотди, алмаштириш ва совға қилиш шартномаларини нотариал расмийлаштириш учун энг кам иш ҳақининг 400 баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
Муҳим эслатма! Шундай қилиб, юқорида санаб ўтилган шартларда кўчмас мулк харид қилган шахслар тегишли рўйхатнинг 1-бандига асосан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага қўйилишга даъвогарлик қила олишади.
Вазирлар Маҳкамасининг 16.02.2012 йилдаги №41-сонли қарори, шунингдек, Давлат божлари ставкасига тегишли қўшимчалар киритилган.
Ушбу ҳужжатнинг тўлиқ матни, унга боғлиқ бошқа қонунчилик ҳужжатларига оид шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизими орқали танишишингиз мумкин.
Мавзуга оид
20:36 / 20.05.2026
Хитой дунёдаги энг баланд горизонтал осмонўпар бино қурилишини якунлади
14:27 / 20.05.2026
Кўчмас мулк бўйича солиқни бозор нархи асосида ҳисоблаш тартиби белгиланди
14:13 / 04.05.2026
Дубайда кўчмас мулк орқали яшаш учун рухсатнома олишдаги минимал инвестиция миқдори бекор қилинди
15:58 / 21.04.2026