Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада бир нечта ҳарбий машғулотлар бўлиб ўтмоқда
Украина қуролли кучларининг деярли барча ҳарбий-ҳаво қисмлари ҳарбий шайлик ҳолатига келтирилди, деб хабар қилмоқда Украина ҚК Бош штаби матбуот хизмати.
"Белгиланган топшириқларни бажаришга доир ҳарбий шайликни аниқлаш масаласига ойдинлик киритиш мақсадида Украина ҚК ҳаво кучларининг барча жанговар ҳарбий қисмлари ҳарбий шайликка келтирилди", - дейилади хабарда.
Ҳозирда Украинада қатор ҳарбий машғулотлар бўлиб ўтмоқда. Аввалроқ, мамлакат мудофаа вазирлиги матбуот хизмати Украина ҚКнинг "Енгиб бўлмас барқарорлик - 2017" қўмондонлик ўқув машқлари бошлангани ҳақида хабар қилган эди.
"15 сентябргача қўшинлар ва оператив захираларни жалб қилган ҳолда қатор ўқув машғулотлари ўтказилади. Уларнинг асосийси "Енгиб бўлмас барқарорлик - 2017" бўлади", - дейилади хабарда.
11 сентябрда Львов вилоятида "Rapid Trident-2017" машғулотларига старт берилганди.
Мавзуга оид
10:25
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
20:04 / 08.06.2026
Киевга Зеленский билан учрашувга борган россиялик тадбиркор Роман Абрамович бўлиб чиқди
10:25 / 08.06.2026