Спорт | 09:30 / 17.09.2017
7877
2 дақиқада ўқилади

«Атлетико» янги стадиондаги илк ўйинида ғалаба қозонди

Фото: Getty Images

Испания чемпионатининг 4-тури доирасида «Атлетико» «Малага» устидан ғалабага эришди. «Матрасчилар» 68 минг томошабинни ўз бағрига сиғдира оладиган «Ванда Метрополитано» номли янги стадионида ўтган учрашувда 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Янги стадиондаги илк учрашувга 63 114 мухлис ташриф буюрган.

«Атлетико»нинг янги стадионидаги биринчи гол 61-дақиқада Антуан Гризманн томонидан урилди. 

Эндиликда «Атлетико» 8 очко билан Примера турнир жадвалида учинчи ўринда жойлашган. «Малага» ҳали очко олмади ва охирги ўринда қолмоқда.

Испания чемпионати
4-тур

Атлетико – Малага 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 61 Гризманн.
Атлетико – Облак, Хуанфран, Годин, Люка Эрнандес, Филипе Луис, Сауль, Парти (Феррейра Карраско, 46), Габи, Коке, Гризманн, Корреа (Торрес, 66).
Малага – Роберто, Росалес, Эрнандес, Диего Гонсалес, Рикка, Ресио, Ролон (Кеко, 70), Мула (Ролан, 85), Гонсалес, Чори Кастро (Аньор, 64), Бастон.
Огоҳлантиришлар: Феррейра Карраско (64), Хуанфран (76), Кеко (88), Ресио (90).

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид