Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Финляндия Россия ҳарбий фаоллиги туфайли АҚШ билан қўшма машқлар ўтказади
Финляндия Россия ҳарбий фаоллиги туфайли АҚШ ва бошқа иттифоқчилар билан кенг миқёсли ҳарбий машғулотлар ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 3 ноябрь, жума куни Финляндия мудофаа вазири Юсси Ниинисто маълум қилди, деб хабар берди Reuters.
Таъкидланишича, машқлар қўшинларга инқироз ҳолатига тайёргарлик кўришда ёрдам беради.
«Машқларга ҳарбий хизматга чақирилганлар, захирадагилар ва аскарлар кенг жалб этилади. Улар Швеция, АҚШ ва бошқа асосий шерикларимиз бўлган мамлакатлар биргаликда машғулот ўтказишади», - деди Ниинисто.
Унинг айтишича, машғулотлар сентябрь ойида Швециянинг Аврора машқларига ўхшаш бўлади. Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Аврорада 19 минг нафар ҳарбий хизматчи иштирок этди.
Мавзуга оид
21:33 / 09.06.2026
Хитойнинг ўнлаб компаниялари Пентагоннинг қора рўйхатига киритилди
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
15:12 / 09.06.2026
Америка бизнеси Ўзбекистон лойиҳаларига қизиқишни кучайтирмоқда — Саида Мирзиёева
13:13 / 09.06.2026