Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған таҳдид қилди, Исроил билан дипломатик алоқалар узилиши мумкин
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Исроил билан дипломатик алоқаларни узиш бўйича таҳдид қилди, бу АҚШ ал-Қудсни унинг пойтахти сифатида тан олса юз бериши мумкин, деб хабар қилмоқда РИА «Новости».
«Ал-Қудс – бу мусулмонлар учун қизил чизиқ. Бундай қарор бутун инсоният учун оғир зарба бўлади. Биз буни шунчаки қолдирмаймиз. Америкада бундан бошқа муаммолар қолмадими? Биз сўнгги лаҳзага қадар курашамиз. Ҳаттоки Исроил билан дипломатик алоқаларнинг узилишига ҳам етиб бориши мумкин. Мен Американи яна бир бор огоҳлантирмоқчиман – минтақадаги инқирозни чуқурлаштириши мумкин бўлган қадамлар қўйишдан тийилинг», - дея айтиб ўтди Эрдўған Туркия ҳукмрон партиясининг парламентдаги фракцияси йиғилишида нутқ сўзлаб.
Унинг таъкидлашича, агарда АҚШ ал-Қудсни пойтахт сифатида тан олиш бўйича қарор қабул қилса, у ҳолда яқин вақт ичида Ислом ҳамкорлик ташкилоти етакчилари «бутун мусулмонлар дунёсини ҳаракатга келтиради».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қўшма Штатлар ҳукумати яқин кунлар ичида Вашингтон ал-Қудснинг Исроил пойтахти сифатидаги мақомини тан олиши ёки олмаслиги ҳақида хабар бериши маълум бўлганди.
Мавзуга оид
09:13
«Биби, эҳтиёт бўл, акс ҳолда мутлақо ёлғиз қоласан» – Трампнинг чақириқлардан кейин Исроил ва Эрон тўхтади
11:00 / 08.06.2026
Исроилда хавфсизлик вазияти кескинлашиши мумкин — элчихона
09:30 / 08.06.2026
Трамп: Нетаньяҳу Эрон бўйича ҳар қандай келишувни қабул қилади
09:20 / 08.06.2026