Жаҳон | 23:08 / 06.12.2017
3922
1 дақиқада ўқилади

БААда мамлакатнинг илк фазогирлари отрядига қабул эълон қилинди

Фото: NASA

БАА бош вазири, Дубай амири шайх Муҳаммад бин Рашид Ал-Мақтум амирликнинг 4 кишидан иборат илк фазогирлар отрядига қабул бошланишини эълон қилди. Бу ҳақда БАА коинот агентлигида маълум қилинди.

“Бош вазир ва Дубай амири томондан амирликнинг илк 4 нафар фазогирини танлаб олиш ва тайёрлаш дастури бошланишининг эълон қилинишини БААнинг узоқ коинотни забт этиш бўйича янги босқичининг боши ва мамлакатнинг минтақадаги етакчи сифатидаги мавқеини мустаҳкамлаш деб ҳисоблаш мумкин”, деб айтган агентлик бош директори Муҳаммад Носир ал-Аҳбобий. 

БАА раҳбарияти фазогирликка танловда барча йигит-қизларни иштирок этишга таклиф қилди. Улар дастлаб фазогир бўлишга жисмонан тўғри келишлари бўйича тиббий кўрикдан ўтишлари керак.  

Аввалроқ ал-Аҳбобий БАА ўзининг илк фазогирларини Халқаро коинот станциясига 2021 йилда юборишни мўлжаллаётганини маълум қилганди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид