Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Евроиттифоқ Европа валюта фондини ташкил қилади
2019 йилнинг ўрталарига бориб, амалдаги Европа барқарорлаштириш механизми базасида Европа валюта фонди (ЕВФ) ташкил этилади. Еврокомиссия (ЕК)нинг чоршанба куни тарқалган баёнотида шу ҳақида маълум қилинди. ЕКнинг таъкидлашича, бу тузилма евро ҳудудининг барқарорлик асоси бўлиши керак.
"Еврокомиссия самарадорлик бирлиги ҳамда Европа иқтисодий ва монетар иттифоқининг ҳисобот даражасини ошириш учун аниқ хатти-ҳаракатлар бўйича йўл харитасини ишлаб чиқди", - дейилади баёнотда.
Мазкур дастурнинг биринчи пункти "Европа қонунчилигига асосланувчи ва Европа барқарорлик механизми базасида қурилган Европа валюта фондини ташкил этиш"ни ўз ичига олади. ЕИ кенгаши ва Европарламент 2019 йилнинг ўрталаригача барча зарур қонунчилик ҳужжатларини қабул қилишга чақирилди, дейилади баёнотда.
Мавзуга оид
08:50 / 01.06.2026
ЕИ Россия нефтига нисбатан янги санкцияларни тайёрламоқда
12:52 / 06.03.2026
Зеленский Орбаннинг манзилини Украина қуролли кучларига бериш билан таҳдид қилди
12:08 / 19.02.2026
Евроиттифоқ шарқий чегараларга яқин ҳудудларни қўллаб-қувватлашни кучайтиради
12:52 / 24.01.2026