Жаҳон | 18:34 / 06.12.2017
6478
2 дақиқада ўқилади

Миллиардер энди бош вазир. Чехияда жиддий ўзгариш юз берди

Фото: Reuters

Чехия президенти Милош Земан НФА («Норози фуқаролар акцияси») марказий сиёсий ҳаракати етакчиси, миллиардер Андрей Бабишни республика бош вазири этиб тайинлади. Тантанали маросим Прагада чоршанба куни бўлиб ўтди.

"НФА Чехия парламентининг Депутатлар палатасига (қуйи палата) сайловларда, бошқа сиёсий партияларни катта фарқ билан ортда қолдириб ғалаба қозонди (20 ва 21 октябрь кунлари бўлиб ўтди – таҳр.) ҳамда сайловчиларнинг қарийб 30 фоизи овозини олди", - дея таъкидлаган Милош Земан. Ҳаракат олий қонунчилик органининг қуйи палатасидаги 200 депутатлик мандатидан 78 тасига эгалик қилади.

Андрей Бабиш, Милош Земаннинг фикрича, "муваффақиятли тадбиркор бўлиб, Чехияда солиқлар тўлайди ҳамда муваффақиятли сиёсий ҳаракатни яратишга эришди". Унинг, шунингдек, таъкидлашича, яқин вақтга қадар социал-демократ Богуслав Соботкиннинг истеъфога чиққан ҳукуматида молия вазири лавозимини эгаллаган сиёсатчи ўз кучи билан шундай муваффақиятларга эришган.

"У молия вазирлари орасида биринчи бўлиб, бюджетнинг даромад бандлари харажатлардан юқори бўлишини таъминлай олди", - дейди президент.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид