Жаҳон | 18:15 / 06.12.2017
16061
2 дақиқада ўқилади

Назарбоев тадбиркорларга: Шўхлик қилиш етади, ўйнаб бўлдингизлар 

Фото: Tengrinews

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев бизнесни текшириш ҳақида ўз фикрини билдирди, деб хабар қилмоқда Tengrinews.kz.

"Шўхлик қилиш етади, ўйнаб бўлдингизлар. Бас, яхталар, турли мамлакатларда коттежлар, уйлар сотиб олдингизлар. Биз ҳали ҳеч кимни текширмадик, пул ишлаб топиш имконини бермоқчи эдик. Бироқ ёдда сақлангки, буларнинг барини сизга мамлакат берди. Агарда бош вазир вазиятни ҳал қилмаса, менинг ўзим шуғулланаман... Пулларни уйда сақлаш хавфсиз, биз уларнинг яхлитлиги ва сақланиб қолишини таъминлаймиз", - дея айтиб ўтди Нурсултон Назарбоев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон президенти кескин танқид билан чиқиб, маҳаллий компаниялар хорижий ҳисобларда пулларни сақлаш керак эмаслигини маълум қилди. "18 та маҳаллий компания хорижда 12,5 миллиард долларни сақлайди. "Тенгизшевройл" – 4,5 миллиард доллар. "КазМунайГаз" – 3 миллиард доллар. "РД "КазМунайГаз" – 2 миллиард доллар. "Осиё газ қувури" – миллиард доллардан ортиқ, "Бейнау – Чимкент" газ қувури – 100 миллион, ва ҳоказо", - деган Нурсултон Назарбоев.

Президент ўз чиқиши давомида Қозоғистонга маблағлар йўналтираётган бир неча тадбиркорларни тилга олиб ўтди.

"Нурлан Смагулов Олмаотада, Остонада, барча жойда Mega қурмоқда – пул йўналтирмоқда ҳамда бу пулларга кредитлар олмоқда. Қозоғистонга йўналтирмоқда. Булат Утемуратовни ҳам мақтаб ўтиш жоиз: Ritz-Carlton’да у қийматнинг 25 фоизини йўналтирди, у инвестицияларнинг 75 фоизини жалб этди. Тимур Кулибоев ҳам шундай - St. Regis", - дея айтган Қозоғистон раҳбари.

Назарбоевнинг сўзларига кўра, бу икки меҳмонхона жаҳон меҳмонхона бизнесида “олий бренд” саналади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид