Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қатар Франция билан 12 млрд евролик шартномаларни имзолади
Қатар 50 дона Airbus А321neo самолётини харид қилишни режалаштираётганини эълон қилди. Келишув Франция президент Эммануэл Макроннинг Қатарга амалга оширган давлат ташрифи чоғида эришилган қатор битимлардан биридир. Қатар, шунингдек Франциядан 12 та қирувчи самолёт ҳам сотиб олади.
Таъкидланишича, амирлик минтақа мамлакатлари томонидан савдо ҳамда дипломатик бойкот қилинганига қарамай шундай келишувни имзолаган.
Бундан ташқари, Франциянинг темир йўл консорциуми Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида метро барпо этади. Nexter мудофаа фирмаси 490 та зирхли машиналарни етказиб беради.
Президент Макроннинг айтишича, Қатар билан имзоланган шартномалар қиймати 12 млрд еврони ташкил этади.