Спорт | 12:20 / 08.12.2017
21413
2 дақиқада ўқилади

«Месси билан кураш давом этади»

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолиятида 5-марта «Олтин тўп»ни олиб, бу кўрсаткич бўйича «Барселона» тўпурари Лионель Месси билан тенглашиб олган эди.

Парижда совринни қабул қилиб олган футболчи ўз фикрлари билан ўртқолашди.

«Жуда ҳам бахтиёрман. Парижда бу совринни қабул қилиб олиш - мен учун жуда ажойиб ва катта воқеа. Уни ҳар йили қўлга киритишни истайман. Мен Чемпионлар Лигасининг энг яхши тўпурари бўлдим ва жамоадошларимга миннатдорчилик изҳор қилмоқчиман. Бундан ташқари, мавсум давомида ажойиб формада бўлишимга кўмаклашган одамларга ҳам раҳмат айтаман.

Умид қиламанки, яна бир неча йиллар давомида юқори савияда ўйнайман. Месси билан кураш давом этади. Биз жамоаларимиз учун бор кучимизни аямаймиз. 

Ўзимни жуда яхши ҳис қилмоқдаман. Келажакда нима бўлишини кўрамиз. «Реал»да бахтиёрман ва фаолиятимни шу ерда якунламоқчиман» - деди Роналду.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид