Жаҳон | 09:12 / 09.12.2017
6492
2 дақиқада ўқилади

Япония узоққа учадиган ракеталарни харид қилади

Фото: Ascfusa.org

Япония ҳукумати миллий хавфсизлик билан вазият "тобора жиддийлашаётгани"га муносиб жавоб бериш мақсадида узоқ масофага учадиган ракеталарни харид қилади. Мамлакат мудофаа вазири Ицунори Онодера шундай баёнот берди, деб хабар қилмоқда CNN телеканали. 

"Биз миллатимиз ва ўзини-ўзи мудофаа кучларимизни зарур бўлган вақтда муносиб тарзда муҳофаза қилиш учун ракеталарга қарши ракеталардан фойдаланамиз", Онодера. 

Япония мудофаа вазирлиги расмийсининг CNN телеканалига маълум қилишича, Япония 2 турдаги – узоқ масофага учадиган кемаларга қарши ракеталар ва ракеталарга қарши ҳаводан зарба берувчи ракеталарни харид қилади. Бу қуроллар Lockheed Martin компаниясидан харид қилинади ва F-15 қирувчи самолётларига ўрнатилади. 

Iбундан ташқари, Норвегиянинг Kongsberg компаниясидан янги F-35 кўринмас ҳарбий самолётларига ўрнатиш учун ракеталар харид қилади. 

Шу муносабат билан Япония ҳукумати мазкур харидларни амалга ошириш мақсадида келгуси йил бюджетига қўшимча маблағлар ажратишни сўрайди. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид