Жаҳон | 01:12 / 10.12.2017
41011
2 дақиқада ўқилади

Сурияда Су-30 самолёти ақлбовар қилмас манёвр бажарди (видео)

Фото: Getty Images

Сурияда Россия ҳарбий-коинот кучлари самолётлари ноодатий манёврлари билан ҳайратлантиришда давом этмоқда.  

Интернетда пайдо бўлган янги видеода Ил-76 юк самолёти Су-30СМ қирувчи самолёти ҳамроҳлигида Суриянинг Даур аз-Зор вилоятига гуманитар юк етказаётгани тасвирланган.

Видеода гуманитар юк белгиланган жойда самолётдан ташлангандан кейин,  Ил-76’ни қўриқлаб бораётган қирувчи самолёт унинг очиқ люкига жуда ҳам яқин келганини кўриш мумкин. Самолётлар ўртасидаги масофа шунчалик қисқа бўлганки, юк самолётидаги ҳарбийлар қирувчи самолётдаги учувчи билан имо-ишора ёрдамида мулоқот қила олишган.

Тан бериш керакки, Су-30 учувчиси оғир юк самолёти двигателларидан чиқаётган кучли ҳаво оқимлари ҳудудида бўла туриб, маҳорат кўрсатган.

Су-30 шу манёврдан кейин бурилиб, позициясини ўзгартирган.

Интернетдаги баъзи фойдаланувчилар қирувчи самолёт орқа томонидан берилиши мумкин бўлган ракеталарга қарши радарга эгалигини ва Ил-76 самолёти 5 км.дан юқорирорқа кўтарилмагунча уни ердан берилиши мумкин бўлган зарбалардан тўсиб борганини тахмин қилишган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид