Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда янги “Буюк девор” пайдо бўлади
Хитойнинг Синьцзян-Уйғур мухтор вилоятида янги “Буюк девор” пайдо бўлади. Бу ҳақда вилоятнинг раиси Шуҳрат Зокирга иқтибос келтирган ҳолда China Daily нашри хабар бермоқда.
Девор давлат чегарасида барпо этилади. Зокир 5,7 минг км.га тенг чегара хавфсизлигини кучайтириш истагини “хориждан экстремизм, айирмачилик ва террорчилик унсурларининг кириб келишидан ҳимояланиш зарурати” билан тушунтирган.
“Биз муҳим вилоятларнинг ижтимоий ҳимояси ва хавфсизлигини таъминлашда ҳеч қандай тирқишлар ёки илғанмас жойлар қолмаслиги учун барча имкони бор ишни қиламиз”, деб айтган Зокир Урумчидаги конгрессда.
Зокирнинг қўшимча қилишича, вилоят раҳбарияти хавфсизлик мақсадида интернет устидан назоратни кучайтиради ва чегараолди ҳудудлари инфратузилмасини яхшилайди.
Мавзуга оид
21:17 / 07.06.2026
Хитой дунёдаги энг йирик астрономия марказини қуришни режалаштирмоқда
08:04 / 06.06.2026
Сунъий йўлдошлар Хитойнинг ноодатий сувости кемасини аниқлади
08:35 / 05.06.2026
Ўзбекистонда Хитойнинг янги интернет провайдер зоналари пайдо бўлади
08:22 / 05.06.2026