Спорт | 17:07 / 04.02.2018
8748
1 дақиқада ўқилади

ҲОҚ Жанубий Корея хоккейчисидан дубулғадаги тасвирни ўзгартиришни сўради

Халқаро Олимпия Қўмитаси (ХОҚ) Жанубий Кореянинг хоккей бўйича терма жамоаси дарвозабони Мэтт Далтондан Пхенчхандаги Олимпия ўйинларидан олдин дубулғасидаги суратни ўзгартиришни сўради. Inside the games шу ҳақида маълум қилди. 

Гап шундаки, голкипернинг дубулғасида 1598 йилда Японияга қарши урушда қозонилган ғалабага катта ҳисса қўшган адмирал Ли Сун Син тасвирланган.

Фото: Yonhap

ХОҚ хоккейчи ташкилот қоидаларини бузмоқда, деб ҳисобламоқда. Зеро Олипиадада сиёсий тарғибот намойиши тақиқланади. 

Далтон ХОҚнинг бундай қарорига қарши ўлароқ, ташкилот фикрини ўзгартиришга ҳаракат қилишини таъкидлади.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид