Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея Олимпиада-2018 очилиш маросими қанчага тушганини маълум қилди
2018 йилги Олимпия ўйинларининг очилиш ва ёпилиш маросими ижрочи креатив директори Сон Син Хван байрамона тадбир қанчага тушгани ҳақида айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, маросим бюджети тахминан 70 млрд вон (65 млн доллар)ни ташкил қилган.
«100 млрд вон – тадбир бюджети шундай режалаштирилганди. Бироқ Риодаги ўйинлардан сўнг шуни билдикки, у ердаги маросим атроф-муҳитни муҳофаза қилишган қаратилган эди. Ташкилий қўмита маросимни паст харажатли бюджетда ўтказишга қарор қилди, шунинг учун 60 млрд вон олдик», - дея унинг сўзларини келтиради РИА Новости.
Унинг қўшимча қилишича, маросимдан икки ой аввал унга яна 10 млрд вон ажратилди, улар ўриндиқларда LED-мониторларни ўрнатишга ҳам сарфланган.
Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026