Спорт | 11:20 / 11.02.2018
8125
2 дақиқада ўқилади

Пёнгчанг-2018: Фуркад Бьёга қарши. Бугун ўйналадиган барча медаллар

Фото: Charlie Riedel/AP

Жанубий Кореянинг Пёнгчанг шаҳрида давом этаётган қишки олимпиада ўйинлари давом этмоқда. Бугун асосий мусобақаларнинг учинчи кунида 7та медаллар жамланмаси ўйналади.

Ҳозирга қадар Сноуборд турида медаллар соҳиби аниқланиб улгурди. Америкалик Редмонд Жеррард АҚШга дастлабки олтин медални тақдим этган бўлса, кейинги икки ўринни Канада вакиллари эгаллашди.

Олдинда яна олтита йўналишда медаллар жамланмаси ўйналади. Албатта уларнинг ичида энг орзиқиб кутилаётгани бу биатлон, эркаклар ўртасидаги спринт баҳслари бўлади. Сайёрамизнинг икки тенгсиз спортчиси Мартен Фуркад ва Йоҳаннес Бьё ўртасида кечадиган муросасиз курашга яна ким қўшила олади? Буни Тошкент вақти билан 16:15да бошланадиган пойгалар аниқлаб беради.

Қуйида бугун ўйналадиган барча медаллар жамланмаси билан танишиб олишингиз мумкин. Мусобақалар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Олимпиада-2018
Пёнгчанг, Жанубий Корея

11 феврал куни ўйналадиган медаллар жамланмаси

Сноуборд
Эркаклар
Слоупстайл
1. Редмонд Жерард (АҚШ)
2. Максанс Парро (Канада)
3. Марк Макморрис (Канада)

Чанғи пойгалари 
Эркаклар
Скиатлон

Бошланиш вақти – 11:15

Конькида югуриш спорт
Эркаклар
5000 метр
Бошланиш вақти – 12:00

Чана спорти
Эркаклар
Яккалик баҳслар
Бошланиш вақти – 16:00

Биатлон
Эркаклар
Спринт
Бошланиш вақти – 16:15

Фристайл
Аёллар
Могул йўналиши
Бошланиш вақти – 17:00

Azamat Murodov
Тайёрлаган Azamat Murodov
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид