Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пёнгчанг-2018. Бугун ўйналадиган барча медаллар
Жанубий Корея пойтахти Пёнгчанг шаҳрида Қишки Олимпиада ўйинларининг 4-куни старт олди. Ҳозиргача иккита йўналишда медаллар ўз эгаларини топишга улгурди.
Сноуборд турининг Слоупстайл йўналишида америкалик Жейми Андерсон олтин медалларга эга чиққан бўлса, Лори Блоин (Канада) иккинчи, Энни Рукаярви (Финляндия) учинч ўринни эгаллади. Шунингдек фигурали учиш бўйича жамоавий баҳслар ҳам ўз ниҳоясига етди. Унда канадаликлар олтин медални қўлга киритган бўлса, Россиядан келган олимпиячи атлетлар иккинчи, АҚШ терма жамоаси учинчи банд этди.
Бугун жами 8та медаллар комплекти ўйналиши лозим. Яна 6та йўналишда олтин медал эгалари аниқланади. Энг асосий мусобақа сифатида биатлон бўйича аёллар ва эркаклар ўртасидаги қувлашмачоқ пойгаларни (пасьют) кўрсатиш мумкин. Эркаклар ўртасидаги спринт пойгаларида қайд этилган сенсация бу сафарги пойгалар ҳам қизғин ўтишидан далолат бермоқда.
Бугун медаллар ўйналадиган спорт мусобақалари:
Олимпиада-2018
Пёнгчанг, Жанубий Корея
12 февраль
Сноуборд
Аёллар
Слоупстайл
1. Жейми Андерсон (АҚШ)
2. Лори Блоин (Канада)
3. Энни Рукаярви (Финляндия)
Фигурали учиш
Жамоавий баҳслар
1. Канада
2. Россиялик олимпиячи атлетлар
3. АҚШ
Тоғ чанғиси
Аёллар
Гигант слалом
Бошланиш вақти – 9:45
Биатлон
Қувлашмачоқ пойгалар
Аёллар
Бошланиш вақти – 15:10
Эркаклар
Бошланиш вақти – 17:00
Фристайл
Эркаклар
Могул
Бошланиш вақти – 17:00
Конькида югуриш
Аёллар
1500 метр
Бошланиш вақти – 17:30
Трамплиндан сакраш
Аёллар
Бошланиш вақти – 17:35
Медаллар жамғармаси бўйича умумий рейтингда ҳамон Германия терма жамоаси етакчилик қилмоқда. Кучли учликда Нидерландия ва АҚШ терма жамоалари ҳам бор:
Медаллар жамғармаси (олтин-кумуш-бронза):
1. Германия – 3-0-1 (4)
2. Нидерландия – 2-2-1 (5)
3. АҚШ – 2-1-1 (4)
4. Норвегия – 1-4-3 (8)
5. Канада – 1-4-1 (6)
6-9. Швеция – 1-0-0 (1)
6-9. Жанубий Корея – 1-0-0 (1)
6-9. Австрия – 1 (1-0-0)
6-9. Франция – 1-0-0 (1)
10-11. Россия – 0-1-1 (2)
10-11. Чехия – 0-1-1 (2)
12. Финляндия – 0-0-2 (2)
13-14. Италия – 0-0-1 (1)
13-14. Қозоғистон – 0-0-1 (1)
Мавзуга оид
19:47 / 08.02.2026
Олимпиада чемпиони Линдси Вонн баландликдан тушишда йиқилди
23:34 / 30.11.2023
2030 ва 2034 йилги қишки Олимпиада ўйинларига Франция курортлари ва АҚШ мезбонлик қилади
20:30 / 16.03.2018
Эрдўған: Туркия Олимпиада ўйинларини қабул қилишга тайёр
22:25 / 09.03.2018