Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўрмонга ўт кетса ҳўл-қуруқ баробар ёнадими ёхуд сирдарёлик фермерлар шикояти
KUN.UZ таҳририяти республиканинг турли ҳудудларидаги муаммоларни жамоатчилик эътиборига ҳавола қилиш ҳамда холис ёритиш, фуқароларни қийнаётган масалалар ечимини топишда ҳиссасини қўшиб келмоқда. Шу кунларда таҳририятга Сирдарё вилоятининг Мирзаобод ва Оқолтин туманидан кўптармоқли фермерлик билан шуғулланиб келган фуқаролардан келиб тушди. Махсус гуруҳимиз муаммони жойида ўрганиш мақсадида мазкур туманларга хизмат сафарини уюштирди.
Даставвал Мирзаобод туманида фаолият юритувчи “Ўткирбек даласи”, “Моҳи Тобон Ҳур” ва “Ҳотамбек полвон” фермерлик хўжаликлари иш юритувчилари ва раҳбарлари билан учрашдик.
Маълум бўлишича, 2009, 2013 ва 2017 йилларда ташкил этилган кўп тармоқли фермер хўжаликлари пахта-ғаллачилик, боғдорчилик-беда уруғчилик йўналишлари бўйича фаолият юритади.
Фермерларнинг таъкидлашларича, улар Президентнинг 2017 йил 15 сентябрдаги ПҚ-3279-сонли қарори ижроси юзасидан Сирдарё вилоятида замонавий пахтачилик-тўқимачилик кластерининг ташкил этилишига умуман эътирозлари йўқ. Кластерга туман ҳудудидан жами 15 минг гектар, шундан 13 минг гектар экин ерлар ажратилган.


Бироқ мирзаободлик фермерлар бир неча йиллардан буён ўзларига бириктирилган ерларда фермерлик билан шуғулланиб, давлат билан имзоланган шартнома режаларини ҳар доим бажариб келишган. Ёқилғи-мойлаш ва кимё маҳсулотларини етказиб берувчи ташкилотлар олдида қарздорлиги мавжуд эмас. Қолаверса, туман ер ажратиш комиссияси айрим фермерлар муттасил тарзда режаларни бажармагани ҳамда қарздорликлари юқори бўлгани туфайли туманнинг бошқа ҳудудидан 1800 гектар ерни захирага олган. Мазкур ҳудудлар 2018 йил 17 январдаги “Мирзаобод” нашрида берилган эълонга кўра, тендерга қўйилган.
Фермерларни қийнаётган масала айни юқоридаги ҳолатдан келиб чиқади. Уларнинг айтишича, гарчи туман захирасига 1800 гектар ер захирага олиниб, тендерга қўйилганига қарамай, туман ер ажратиш комиссияси нега айнан улар самарали фойдаланиб келаётган 100 гектардан ортиқроқ экин майдонини “Bek cluster” МЧЖ қўшма корхонаси сифатидаги кластерга тақдим этишга қарор қилганини тушуна олишмаяпти.
“4 нафар фарзандим бор. Иккиси шартнома асосида олийгоҳда таҳсил олади. Ейиш-ичиш бор. Уларни қандай таъминлаш, нима иш қилишни билмай бошим қотди”, - дейди Ўктам ака.
Унинг акаси Ўткир аканинг ҳам бир фарзанди шартнома асосида Тошкент тиббиёт академиясида таълим олмоқда. Яна 2 фарзанди ҳам ўсиб-улғаймоқда. Бундан ташқари, уларнинг таъкидлашича, неча йиллардан бери улар ўзлари фойдаланиб келган ерларга меҳр беришган, паст-у баландини яхши билишади. Уйларидан 25 кмлар узоқликдаги ҳудуддан ер олишса, техникаларни олиб бориш каби ортиқча харажатлар пайдо бўлади.
Биз фермерлар жавоб топишга уринаётган масалалар юзасидан изоҳ сўраб туман ҳокимлигига бордик ҳамда лавозимга тайинланганига кўп бўлмаган ҳоким Ҳамидулло Абдуллаев билан учрашдик.
Туман ҳокими фермерлар билан учрашиб, уларни қийнаётган муаммоларни сўраб-суриштирар экан, бу масалани “Bek cluster” МЧЖ раҳбарияти билан ижобий ҳал қилиш эҳтимоли борлигини билдирди. Ер ажратиш комиссиясининг қанчалик тўғри ва асосли қабул қилингани борасида бирор нарса дея олмаслигини, уни махсус комиссия қабул қилиб, имзолаш учун ҳокимга тақдим этишини билдирди.
Аммо биз учрашган фермерлар “бўлди, буни ўрганиб, ижобий ҳал қилиш мумкин” қабилидаги ваъ далардан чарчаганларини уқдиришмоқда. Уларга кўра, фермерлар қачон масъуллар билан учрашишса, шу каби ваъдаларни олишади, аммо бевосита амалга келганида ҳеч қандай ўзгариш бўлаётгани йўқ.
Шу ўринда таҳририят ушбу 3 фермернинг муаммосини ижобий ҳал этишга ваъда берган янги ҳокимдан амалий ёрдам кутиб қолади.
You Tube
Мавзуга оид
10:45 / 12.05.2026
Фермерлар учун дизель ёнилғиси бўйича субсидия жорий этилди
09:57 / 12.05.2026
Пахта ва буғдой етиштирувчиларга янги молиявий имтиёзлар берилади
22:59 / 05.05.2026
"Синглимни хўрлашган": Сирдарёдаги мудҳиш қотиллик ҳақида репортаж
19:28 / 01.05.2026