Жамият | 07:53 / 18.02.2018
5068
1 дақиқада ўқилади

Мексикада зилзила сабабли мактаблар ёпилди

Фото: REUTERS / Edgard Garrido

Мексиканинг Оахака штати раҳбарияти ҳудудда юз берган кучли зилзиладан кейин мактабда машғулотларни тўхтатишга қарор қилди. Бу ҳақда штат губернатори Алехандро Мурат маълум қилди.

16 февраль кечки пайт Мексиканинг Оахака штатида 7,2 магнитудали зилзила юз берди. Зилзила ўчоғи 12 км чуқурликда бўлган.

Штат раҳбарияти зилзила қурбонларга олиб келмагани, бироқ моддий зарар етказганини маълум қилган. Миллий сейсмология марказининг маълум қилишича, асосий зилзиладан кейин яна 200 га яқин афтершок қайд қилинган. Улардан бирининг магнитудаси 5,3 ни ташкил қилган.

Муратнинг айтишича, мактаблар бундай шароитларда махсус эълон бўлмагунча ишламай туради.

Зилзиладан кейин электр энергиясиз қолган ҳудудларда электр таъминоти деярли тикланган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид