Спорт | 11:25 / 19.02.2018
5704
1 дақиқада ўқилади

Пёнгчанг-2018. Бугун ўйналадиган барча медаллар

Фото: pyeongchang2018.com

Жанубий Кореянинг Пёнгчанг шаҳрида давом этаётган олимпиада мусобақаларида навбатдаги медаллар комплекти ўйналади.

19 февраль куни  энг кам медаллар жамғармаси ўйналадиган кун саналади. Бугунги дастурдан учта спорт турида медаллар эгаси аниқ бўлади. Уччала дастур ҳам маҳаллий вақт билан кечки қисмдан ўрин олган.

Конькида югуришда эркаклар спринт мусобақалари бўлиб ўтса, жуфтликда бобслей бўйича совриндорлар аниқ бўлади. Шунингдек трамплинда сакраш бўйича ҳам жамоавий баҳсларда медаллар ўйналади.

Олимпиада-2018
Пёнгчанг, Жанубий Корея

19 февраль куни ўйналадиган медаллар

Конькида югуриш
Эркаклар
500 метр

Бошланиш вақти – 16:50

Бобслей
Эркаклар
Жуфтлик
Бошланиш вақти – 18:00

Трамплиндан сакраш
Эркаклар
Жамоалар
Бошланиш вақти – 18:35

Azamat Murodov
Тайёрлаган Azamat Murodov
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид