Спорт | 20:00 / 23.02.2018
8659
2 дақиқада ўқилади

Норвегияда рекорд. Пёнгчанг-2018: бугун ўйналган барча медаллар

Фото: Getty Images

Жанубий Кореянинг Пёнгчанг шаҳрида давом этаётган Қишки олимпиада ўйинларида навбатдаги кун мусобақалари якунига етди.

Бугун бўлиб ўтган мусобақаларда жами 4та медаллар жамғармаси ўйналди. Аёллар ўртасидаги фигурали учишда Россиялик олимпиячи атлетлар терма жамоаси дастлабки икки ўринни банд этган бўлса, Фристайлда Канада худди шундай натижа кўрсатди.

Конькида югуриш бўйича Нидерландия терма жамоасига тенг келадиган рақиб топилмади. Биатлон бўйича эркаклар ўртасидаги эстафетада кутилмаганда Швеция терма жамоаси бош совринни қўлга киритди.

Юқорид қайд этилган икки спорт турида ҳам кумуш медалларни қўлга киритган Норвегия терма жамоаси жами бўлиб 37та медални қўлга киритишди ва қишки олимпиадалар тарихидаги рекордни такрорлади. Шу кунгача энг кўп медал айнан 37тани ташкил этиб, АҚШ терма жамоаси 2010 йилги оқ олимпиадада бу натижага эришганди. Сўнгги икки кунда чанғи бўйича марафонда иштирок этадиган Норвегия терма жамоасида бу рекордни бутунлай янгилаш имконияти мавжуд.

Олимпиада-2018
Пёнгчанг, Жанубий Корея

23 февраль куни ўйналган барча медаллар

Фигурали учиш
Эркин дастур
Аёллар

1. Алина Загитова (Россиялик олимпиячи атлетлар)
2. Евгения Медведева (Россиялик олимпиячи атлетлар)
3. Кейтлин Осмонд (Канада)

Фристайл
Ски-кросс
Аёллар

1. Келси Серва (Канада)
2. Бриттани Фела (Канада)
3. Фанни Смит (Швейцария)

Кёрлинг
Эркаклар
3-ўрин учун учрашув
3. Швейцария

Конькида югуриш
Эркаклар
1000 метр

1. Кьелд Нюйс (Нидерландия)
2. Ховард Холмефьорд Лоренцен (Норвегия)
3. Ким Тэ Юнг (Жанубий Корея)

Биатлон

Эркаклар

Эстафета

1. Швеция
2. Норвегия
3. Германия

Умумжамоа ҳисобида медаллар жамғармаси(олтин, кумуш, бронза, жами)

1. Норвегия – 13-14-10 (37)
2. Германия – 13-7-6 (26)
3. Канада – 10-8-9 (29)
4. АҚШ – 8-7-6 (21)
5. Нидерландия – 8-6-4 (18)
6. Швеция – 6-4-0 (10)
7. Франция – 5-4-6 (15)
8. Австрия – 5-2-6 (13)
9. Жанубий Корея – 4-4-4 (12)
10. Швейцария – 3-6-4 (13)

Azamat Murodov
Тайёрлаган Azamat Murodov
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид