Спорт | 10:37 / 24.02.2018
8300
1 дақиқада ўқилади

Норвегия қишки Олимпиадалардаги медаллар сони бўйича янги рекорд ўрнатди

Фото: AP Photo/Patrick Semansky

Норвегиялик тоғ чанғичилари жамоавий мусобақаларда бронза медалини қўлга киритишди ҳамда ўз давлатларига Пёнгчангдаги Олимпиаданинг 38-медалини тақдим этишди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Шу тариқа, улар битта Ўйинлардаги медаллар умумий сони бўйича янги рекорд ўрнатишди (13-14-11).

Аввалроқ рекорд Америка Қўшма Штатларига тегишли бўлган бўлиб, ушбу мамлакат 2010 йилда Ванкуверда 37та медални қўлга киритган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид