Спорт | 10:40 / 25.02.2018
8997
2 дақиқада ўқилади

Пёнгчанг-2018. Сўнгги кунда ўйналадиган барча медаллар

Жанубий Кореянинг Пёнгчанг шаҳрида бўлиб ўтаётган Қишки олимпиада ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Бугун 25 февраль куни сўнгги мусобақалар ўтказилади ва куннинг иккинчи ярмида мусобақанинг ёпилиш маросими бўлиб ўтади.

Бугунги кун дастуридан 4та медаллар жамғармаси ўйналади. Ҳозиргача иккита спорт турида ғолиблар номи аниқ бўлиб улгурди. Аёллар ўртасида кёрлинг баҳсларида Швеция терма жамоаси финалда Жанубий Корея терма жамоасини мағлубиятга учратган бўлса, тўрт кишилик бобслейда Германия терма жамоасига тенг келадиган рақиб топилмади. Натижада немислар олтинлари сонини 14тага етказиб олиб, медаллар жамғармасида Норвегиядан етакчиликни тортиб олди.

Шунингдек яна иккита медаллар комплекти ўз эгаларини топиши керак. Айни вақтда ҳоккей бўйича финалда Россиялик олимпиячи атлетлар Германия терма жамоасига қарши баҳс олиб бораётган бўлса, бироздан сўнг аёллар чанғи пойгаларида 30 км масофага масс-стартда ғолибларни аниқлаб олишади.

Олимпиада-2018
Пёнгчанг, Жанубий Корея
25 февраль куни ўйналадиган барча медаллар

Кёрлинг
Аёллар
1. Швеция
2. Жанубий Корея
3. Япония

Бобслей
Эркаклар
Тўртлик

1. Германия
2. Германия
2. Жанубий Корея

Ҳоккей
Эркаклар
Финал
Россиялик олимпиячи атлетлар - Германия
Бошланган вақти – 9:10

Чанғи пойгалари
Аёллар
Масс-старт, 30 км
Бошланиш вақти – 11:15

Умумжамоа ҳисобида медаллар жамғармаси (олтин, кумуш, бронза, жами)

1. Германия – 14-9-7 (30)
2. Норвегия – 13-14-11 (38)
3. Канада – 11-8-10 (31)
4. АҚШ – 9-8-6 (23)
5. Нидерландия – 8-6-6 (20)
6. Швеция – 7-5-0 (12)
7. Жанубий Корея – 5-8-4 (17)
8. Швейцария – 5-6-4 (15) 
9. Франция – 5-4-6 (15)
10. Австрия – 5-3-6 (14)

Azamat Murodov
Тайёрлаган Azamat Murodov
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид