Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Корея янги ядровий синовларга тайёргарлик кўрмоқда – Япония
Шимолий Корея янги ядровий синовларга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда Япония ташқи ишлар вазири Таро Конога иқтибос келтирган ҳолда Kyodo ахборот агентлиги хабар бермоқда.
“Шимолий Корея аввалги синовлар ўтказилган синов полигонидаги туннелдан тупроқни олиб чиқмоқда ва кейинги ядровий синовга тайёрланиш учун барча ишларни амалга оширмоқда”, деб айтган Коно. Унинг айтишича, Япония ҳукумати АҚШ сунъий йўлдоши томонидан олинган суратларга асосланиб, бундай хулосага келган.
Вазирнинг таъкидлашича, Пхеньян бу ҳаракатлари билан ўз ядровий қуролидан воз кечиш ниятидамаслигини кўрсатмоқда. Коно шу сабабли Япония бош вазири Синдзо Абэ ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин учрашувини ўтказиш учун шошилишга зарурат йўқ, деган фикрни билдирмоқда.
Март охирида Ким Чен Ин Пекинга ташриф буюриб, Хитой раҳбариятининг қўллаб-қувватлаши ва икки давлат ўртасида абадий дўстликка ваъдасини олган.
Март бошида Шимолий Корея мамлакатга ташқи таҳдидлардан хавфсизлик кафолатланса, ядровий қуролдан воз кечишга қаршимаслигини ва АҚШ билан ядровий қуролсизлантириш ва муносабатларни тиклаш бўйича музокаралар ўтказишини айтган.
Шимолий Корея охирги марта 2017 йил 28 ноябрда ракета синовларини ўтказганди.
Мавзуга оид
09:03 / 27.05.2026
Шимолий Корея бир нечта турдаги ракеталарни синовдан ўтказди
20:01 / 01.03.2026
Ахлоққа зид ва ноқонуний. Россия, Шимолий Корея ва Хитой Хоминаийнинг ўлдирилишини қоралади
15:55 / 13.02.2026
Ким Чен Ин қизини ворис сифатида танлаб бўлган – Жанубий Корея разведкаси
21:21 / 26.12.2025