Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саакашвили Грузияга қайтиб, мафиядан ўч олмоқчи
Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили ватанга қайтиб, ҳозирги ҳукуматни алмаштирмоқчи. Сиёсатчининг видеомурожаати Facebook тармоғидаги «Единого национальное движения» саҳифасида эълон қилинган.
«Бугун Грузиядаги иқтисодий вазият ҳалокатли даражага келиб қолган. Сабаби — мамлакатда Иванишвили [собиқ бош вазир] бошчилигидаги мафия қутурган», — деган грузинларнинг собиқ президенти.
Унинг сўзларига кўра, мамлакат банк мафияси қўлида гаровда қолган. «Иванишвили Россияда нима қилган бўлса, Грузияда ҳам шуни қилди — бир неча банк орқали ҳар бир грузин оиласини қарздорга айлантирди», — дея қўшимча қилган у
«Мен бу мафияга қарата айтаман, биз уларнинг бошқарувини йўққа чиқарамиз. Биз грузин оилаларига, ҳар бир грузинга, ҳақиқий грузиялик тадбиркорларга, ўрта ва кичик тадбиркорлик вакилларига иқтисодий ҳокимиятни қайтарамиз», — дея ваъда берган Саакашвили.
Сиёсатчи мамлакатни қутқариш режалари билан ўртоқлашган. «Юзага келган хавфни фақат иқтисодий ўсиш ва ҳаёт даражасини кўтариш билан бартараф этиш мумкин. Мен бу иш билан шахсан шуғулланмоқчиман. Ҳозирда менга Грузияга қайтмаслигим учун айбловлар эълон қилишмоқда. Мени кутинг. Мен Грузияга қайтаман ва ўз жамоам билан биргаликда ўз дастуримни амалга ошираман. Мен грузин халқини ғамда қолдирмайман», — деган у ва Грузияда 2018 йилнинг ўзидаёқ ҳукумат ўзгаришига ваъда қилган.
Март ойида Саакашвили «Единого национальное движения»даги тарафдорларини президентлик сайловига тайёрланишга чақирган ва яна Грузияда ҳукумат тепасига келиш ниятида эканини билдирганди.
Грузия президентлиги учун навбатдаги сайловлар 2018 йил октябрига мўлжалланган. Амалдаги давлат раҳбари Георгий Маргвелашвили иккинчи муддатга сайланиши ҳам мумкин.
Михаил Саакашвили 2004-2013 йилларда Грузия президенти бўлган, у асос солган «Единое национальное движение» партияси бу даврда ҳукуматни бошқарган. 2014 йилда Саакашвилига қарши Грузияда бир неча жиноий иш очилган, унга қидирув эълон қилинган.
Мавзуга оид
14:29 / 03.05.2026
Халқаро қидирувдаги шахс Грузиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
23:19 / 13.11.2025
Саакашвили 2022 йилдан бери яшаган клиникадан қамоққа қайтарилди
08:52 / 13.11.2025
Михаил Саакашвили касалхонадан яна қамоққа қайтарилди
23:41 / 29.09.2025